Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мустақил бошқарув технологияси билан жиҳозланган машина махсус намойиш вақтида ЙТҲга учради (видео)

Мустақил бошқарув технологияси билан жиҳозланган машина махсус намойиш вақтида ЙТҲга учради (видео)

«Phantom АI» мустақил бошқарув технологияси билан жиҳозланган «Hyundai Genesis» автомобили ЙТҲга учради

Фото: «TJournal»

«TechCrunch» нашри журналистлари «Phantom АI» мустақил бошқарув технологияси билан жиҳозланган «Hyundai Genesis» автомобилида ҳаракатланиш чоғида йўл-транспорт ҳодисасига учради, деб хабар берди «TJournal».

Журналистларнинг айтишича, технология намойиши пайтида йўлда олдинроқда кетаётган машиналарнинг биридан яхши маҳкамланмаган чиқинди идиши тушиб кетган. Ҳайдовчисиз автомобил олдида кетаётган «Nissan Rogue» тўсиққа урилиб кетмаслик учун дарҳол тўхташга уринган. «Hyundai Genesis» автоси тўсатдан юзага келган бу вазиятда тўқнашувдан қоча олмаган ва тахминан 30 км/соат тезликда «Nissan»га урилган.

Нашрнинг уч нафар ходими билан бирга, автомобилда «Phantom АI» жамоасининг икки аъзоси: компаниянинг асосчиси ва бош директори Хюнги Чо ҳамда президент ва таъсисчи Чан Кю Ли бўлган. Ли синов вақтида рулда бўлган.

ЙТҲда ҳеч ким жабрланмаган. «Hyundai Genesis» кузовининг олд томонига шикаст етган. Чонинг маълум қилишича, автомобилга автоматик авария тормозланиш тизими ўрнатилган, бироқ баъзи камчиликлари борлиги ва синовдан ўтаётгани сабабли бу сафар у ўчирилган бўлган. Қўл тормози эса тезликни бироз камайтиришга ёрдам берган, бироқ тўқнашувнинг олдини олишнинг иложи бўлмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг