Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Муваффақиятли стартаплар қандай яратилади?

Муваффақиятли стартаплар қандай яратилади?

Владимир Пархименко.

Фото: «Inha.uz»

Беларус давлат информатика ва радиоэлектроника университети «Иқтисодиёт кафедраси» мудири Владимир Пархименко Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети талабалари билан муваффақиятли стартапларни яратиш бўйича ўз билимлари билан ўртоқлашди.

Учрашувда у Беларус юқори технологиялар паркини ташкил этиш ва ривожлантириш тарихи ҳақида сўзлаб берди. Ушбу парк Марказий ва Шарқий Европадаги энг йирик IТ-кластерлардан биридир. Парк резидентлари бутун дунёга таниқли бир қанча IТ-лойиҳаларни ишлаб чиқишган. 

Владимир Пархименконинг қайд этишича, Парк резидентларининг маҳсулотларидан бири – «War of Tanks» онлайн ўйини, «Viber» бепул қўнғироқлар иловаси ва бошқалар.

Унинг маълумотларига кўра, Юқори технологиялар парки ходимларининг 35 фоиздан ортиғи Беларус давлат информатика ва радиоэлектроника университетини битирган. 

Беларуслик мутахассис шунингдек, Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети талабалари билан муваффақиятли стартапларни яратиш бўйича ўз билимлари билан ўртоқлашди.

Унинг фикрича, стартап асосчилари кучсиз ва келажаги йўқ ғоялардан воз кечиш учун энг аввалдан ғояга юқори талаб қўйиши керак. У стартаплар учун 10 та савол-филтр ҳақида сўзлаб берди, бу стартаплар асосчиларига ўз лойиҳалари қанчалик муваффақиятли бўлишини аниқлаш имконини беради.

Владимир Пархименко стартап лойиҳаси учун бизнес моделларини ишлаб чиқиш, лойиҳани монетизация қилиш учун моделлар ва бошқалар ҳақида ҳам сўзлаб берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг