Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда смартфонлар учун аксессуарлар ишлаб чиқарилади

Наманганда смартфонлар учун аксессуарлар ишлаб чиқарилади

Фото: «GeekMe.ru»

Наманган вилоятига ташриф буюрган Хитойнинг «LLT TechnoLogy Limited» ҳамда «Beijing Janus Greending WheeL Co.LTD» компанияси бошқаруви кенгаши аъзолари шаҳар ҳокимлигида музокаралар олиб боришди. Бу ҳақда «Namnews.uz» хабар берди.

Фото: «Namnews.uz»

Хорижлик бизнесменлар иштирокида Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қабулида ўтказилган учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.

Учрашувда Наманган шаҳрида янги барпо этилган «Юксалиш» кичик саноат зонасида хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда телефон аппаратлари учун аксессуарлар ҳамда қурилиш ишларида фойдаланиш учун силлиқлаш айланаси (балгарка тош) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришилди.

Қайд этиш жоизки, мазкур истиқболли лойиҳани амалга ошириш натижасида дастлабки босқичда 250 та, кейинги босқичда эса қўшимча яна 250 та янги иш ўринлари яратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг