Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«NASA» ўзга сайёралар «овчиси»ни ишга туширди

«NASA» ўзга сайёралар «овчиси»ни ишга туширди

Фото:«Reuters»

Экзосайёраларни қидириш ва уларнинг атмосферасини ўрганиш билан шуғулланувчи «TESS» (ингл. Transiting Exoplanet Survey Satellite) орбитал обсерваторияси кеча, 16 апрель куни ишга туширилди. Қурилма олимларга ўзлари тегишли бўлган юлдузлар ҳудудида жойлашган, ҳаёт кечириш учун яроқли бўлган тоғли сайёраларни топишда ёрдам беради. Бу ҳақда «Science Alert»га таяниб, «Lenta.ru» хабар қилмоқда.

Нашрнинг ёзишича, «NASA»нинг янги космик телескопи Қуёшга нисбатан яқин бўлган 200 минглаб ёрқин юлдузларни кузатади. Унинг ёрдамида олимлар астрономик транзитлар — сайёра ёки шу каби йирик жисм ўзи атрофида айланадиган юлдузни тўсиб қўйиши ҳолатларини кузатиб боришни режалаштирган. Транзит усули сайёранинг ўлчами, зичлиги ва таркибини аниқлашда қўл келади.

«TESS» 6,5 метр диаметрли кўзгуга эга бўлиб, бу унга «Hubble Space Telescope»дан кўра кўпроқ ёруғлик йиғиш имконини беради. Шундай қилиб, «TESS» ўзлари тегишли бўлган юллузлардан анча узоқ масофада жойлашган, сув ва тирик организмлар бўлган экзосайёраларни топиш имконига эга бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг