Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«NASA» раҳбари истеъфога чиқади

«NASA» раҳбари истеъфога чиқади

Фото: Flickr / JD Hancock

Американинг аэрокосмик агентлиги раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Роберт Лайтфут 30 апрель куни эгаллаб турган лавозимини тарк этади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

— Мен жорий йилнинг 30 апрелида истеъфога кетишимни маълум қиламан. Бошқарувни янги раҳбарга топшириш жараёнининг ортиқча қийинчиликларсиз ўтиши учун Оқ уй маъмурияти билан ҳамкорлик қилсам керак, — дейди Роберт Лайтфут. У истеъфога кетиши сабабини маълум қилмаган.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида Трамп «NASA» раҳбарлигига АҚШ вакиллар палатаси аъзоси, собиқ ҳарбий-денгиз авиацияси учувчиси Жим Брайденштайн номзодини таклиф қилган эди. Бироқ Сенатдаги демократлар ушбу таклифни қўллаб-қувватлашмади. Бу эса АҚШ тарихида «NASA»нинг энг узоқ вақт раҳбарсиз қолишига олиб келди.

«NASA»нинг маълум қилишича, агар Р.Лайтфут истеъфога кетгунга қадар Сенат янги раҳбар номзодини маъқулламаса, унда янги тайинлов масаласи Оқ уй томонидан илгари сурилади.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг