Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навбат «Ucell»га келдими?

Навбат «Ucell»га келдими?

Фото: «Ucell»

Скандинавиянинг «Telia» телекоммуникациялар гуруҳи 2018 йилнинг охирига қадар Евроосиёдаги барча улушларини сотиш жараёнига якун ясаш ниятида, деб хабар берди «Spot».

Бу ҳақда компания бошқаруви раиси Мари Эрлинг «Reuters»га маълум қилган.

Нашрнинг ёзишича, «Telia» ўзининг Россия, Грузия, Тожикистон, Туркия, Озарбайжон ва Непалдаги улушларини сотишга улгурган. Қозоғистондаги келишув ҳам якунига етай деб қолган.

«Ўзбекистон билан ҳолат бироз чўзилиши мумкин. Бироқ бир нечта харидорлар бор, улар бизнинг турли давлатлардаги улушларимизга қизиқиш билдиришмоқда», — деди Мари Эрлинг.

«Reuters» маълумотига кўра, компания ҳозирда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Молдавиялардаги улушини сотиш бўйича музокаралар олиб боряпти.

Ўзбекистонда «Ucell» брендида хизмат кўрсатиб келаётган «Coscom» компаниясининг 94 фоиз акциялари «Telia»га тегишли ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг