Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«NCG Engineering» компанияси раҳбари АКТ вазирлигига ташриф буюрди

«NCG Engineering» компанияси раҳбари АКТ вазирлигига ташриф буюрди

Фото: «Mitc.uz»

Кеча, 11 июль куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Корея Республикасининг «NCG Engineering» компанияси раҳбари, «Eurabit» МЧЖ ҚК таъсисчиси Жанг Ил Квон билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар рақамли иқтисодиётни ривожлантириш учун амалга ошириш кўзда тутилаётган инвестицион ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар. Хусусан, «NCG Engineering» компанияси Ўзбекистонда реестр тақсимоти, яъни блокчейн технологиясини ривожлантиришда ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканини маълум қилди.

Томонлар тез орада вазирлик мутахассислари, ўзбекистонлик қизиқиш билдирган экспертлар учун тез орада муҳокама қилинган мавзулардаги тақдимотларни ташкил қилишга келишиб олдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг