Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нейротармоқ қора танли одамларни аниқлашда хатоликка йўл қўймоқда

Нейротармоқ қора танли одамларни аниқлашда хатоликка йўл қўймоқда

Инсон юзини сканер қилиш тизими.

Фото: «Hi-News»

Инсон юзини сканер қилиш тизими кундалик ҳаётимиздан ўрин олиб улгурди. Ундан «Face ID» каби сканерлаш ва ҳатто жиноятчиларни аниқлашда ҳам фойдаланилмоқда. Массачусетс ва Стенфорд технология университетининг тадқиқотчилари бир нечта сунъий интеллектлар устида изланиш олиб бориб, улар ирқчиликка мойил эканлигини аниқлади, деб хабар берди «Hi-News».

Тадқиқот натижасида маълум бўлишича, алгоритм оқ танли эркакларнинг жинсини аниқлашда фақатгина 0,8 фоиз хатоликда ишлаган, қора танли аёлларда эса ушбу кўрсаткич 30 фоизни ташкил этган. Қонун бузилишини исботлаш мақсадида «MIT» ходимаси Жой Буоламвини турли одамларнинг 1200 та суратини тўплади (унда асосан қора танли аёллар тасвирланган). Шундан сўнг у Фитцпатрик шкаласининг 6 даражаси бўйича уларни баҳолади: I — энг ёрқин, VI — энг қора.

Натижада маълум бўлишича, Фитцпатрик шкаласи бўйича IV, V ёки VI типидаги қора танли аёлларда хатолик тегишли равишда 20,8 фоиз, 34,5 ҳамда 34,7 фоизни ташкил этган. Демак, одамнинг териси қанчалик қора бўлса, хатолик ҳам шунча юқори бўлмоқда. 

Бу эса юзни таниш алгоритми ростдан ҳам тўғри ишлаяптими деган гумонни юзага келтиради.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг