Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нидерландияда «куйлайдиган йўл» қурилганидан 4 кун ўтиб бузиб ташланди (видео)

Нидерландияда «куйлайдиган йўл» қурилганидан 4 кун ўтиб бузиб ташланди (видео)

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Нидерландиянинг Фрисландия провинцияси ҳукумати автомобиль йўлига ўрнатилган мусиқий қатламни олиб ташлашга мажбур бўлди. Бунга маҳаллий аҳолининг оммавий норозилиги сабаб бўлган, деб хабар беради «Hi-tech.mail.ru».

Фрисландия провинцияси ҳукумати Леувардан шаҳри 2018 йилда Европа маданият пойтахти дея эътироф этилганини ўзига хос тарзда нишонлашга қарор қилган. Улар Йелсум қишлоғидан ўтувчи автомобиль йўлига мусиқий қатлам ётқизиб чиққан. Агарда йўлда ҳаракатланаётган автомобиль махсус белгилар устидан юрса, Фрисландия мадҳияси янграйди. Бунда автомобиль тезлиги соатига 60 километрдан ошмаслиги керак.

Маҳаллий ҳукуматнинг фикрича, бу ҳайдовчиларга тезлик режимига риоя қилишга ёрдам бериши керак, чунки мадҳияни эшитиш учун тезликни пасайтиш лозим.

«Куйлайдиган йўл»ни қуришга 80 минг евро сарфланган.

Гап шундаги агар мазкур участка бўйлаб бир вақтда бир нечта автомобиль ҳаракатлангудек бўлса, Фрисландия мадҳияси руҳий қийноққа айланади.

Маҳаллий аҳоли бу каби шовқинни кечаю кундуз эшитишдан безор бўлиб, шикоят билан чиққан. Натижада 4 кун ҳам хизмат қилмаган йўл қайтадан бузилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг