Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Nissan» компанияси фикр кучи ёрдамида бошқариладиган автомобилни яратди

«Nissan» компанияси фикр кучи ёрдамида бошқариладиган автомобилни яратди

Фото: «Motor.ru»

«Nissan» компанияси CES кўргазмасида машинани фикр кучи билан бошқариш имконини берадиган «Brain-to-Vehicle» (B2V) технологиясини тақдим этади. Тизимнинг қандай ишлаш махсус автомобил симулятор орқали кўрсатиб берилади, дея хабар қилади «Motor.ru» нашри.

Компаниянинг маълум қилишича, янги технология одамга машинани ҳайдашдан завқланиш имконини беради. Ҳайдовчи ўз бошига тақиши лозим бўлган электрон қурилма автомобилни бошқариб кетаётган киши қандай ҳаракатларни амалга оширишини олдиндан билади ва унга бу борада ёрдам беради.

Тизим уч сония ичида ҳайдовчи рулни қайси томонга бурмоқчилигини ёки тезроқ ҳайдамоқчи эканлигини сеза олади. Шунга боғлиқ равишда электрон ёрдамчилар ушбу маълумотлар асосида керакли ҳаракатга олдиндан тайёрланади ва уни тезроқ бажаради.

Маълумотларга кўра, электроника керакли ҳаракатни 0,2—0,5 сонияга одамдан тезроқ бажаради. Бундан ташқари, Б2В тизими «автопилот» тизимини такомиллаштиришга ҳам ёрдам беради. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг