Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Nokia» смартфонлар савдоси бўйича «Google»ни ортда қолдирди

«Nokia» смартфонлар савдоси бўйича «Google»ни ортда қолдирди

2017 йилнинг тўртинчи чорагида «Nokia» бренди остида 4 миллиондан ортиқ смартфон сотилди.

Фото: «NV.ua»

«HMD Global» компанияси 2017 йилнинг сўнгги чорагида «Nokia» брендидаги смартфонлардан 4 миллиондан ортиғини сотди. Ушбу кўрсаткич, «Sony», «Google» ва «Meizu» брендларидан юқоридир, деб хабар берди «NV.ua».

«Counterpoint» таҳлил компанияси вакиллари маълум қилишича, 2017 йилнинг тўртинчи чорагида «HMD Global» компанияси «Nokia» бренди остидаги смартфонлардан 4 миллиондан ортиқ дона сотди. Экспертлар маълумотига кўра, бу каби кўрсаткич билан компания дунёдаги смартфон бозорининг 1 фоизини эгаллади ва энг йирик ишлаб чиқарувчилар рўйхатидан 11-ўринни банд этди.

«Nokia» Вьетнам бозорида етакчига айланган бўлса, Буюк Британияда учинчи ўринни, Россияда бешинчи ўринни эгаллади.

«HMD Global» компанияси «HTC», «Sony», «Google», «Alcatel», «Lenovo», «OnePlus», «Gionee», «Meizu», «Coolpad» ва «ASUS» каби брендлардан кўра кўпроқ гаджет сотган. Масалан, «Google»да ушбу кўрсаткич 3,9 миллион донага тенг.

Шунингдек, экспертларнинг таъкидлашича, «HMD» компанияси «Nokia»нинг оддий тугмали телефонлар сегментидаги позициясини тиклашга муваффақ бўлди, бренднинг дунё бозоридаги улушини 15 фоизга етказди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг