Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ноутбукка сув тўкилганида нима қилиш керак?

Ноутбукка сув тўкилганида нима қилиш керак?

Иллюстратив сурат.

Фото: «Kompcheb.ru»

Ағдариб юборилган бир пиёла сув ёки қаҳва ноутбук учун ҳар доим ҳам ҳукм бўлавермайди. Тезроқ ҳаракат қилсангиз, компьютерни қутқариб қолишингиз мумкин. «Daryo.uz» бундай пайтда қандай ҳаракат қилиш лозимлиги ҳақидаги тавсияларни эълон қилди.

Бу мақола агар суюқлик оз миқдорда бўлса ва у билан бўлган контакт эса унча узоқ давом этмаган ҳоллардагина фойдали бўлиши мумкин.

Агар ноутбук электр тармоғига уланган бўлса, уни тезда тармоқдан узиб қўйинг!

Аввало қувватловчи ва компьютернинг симларини, кейин эса ноутбукка уланган бошқа ҳамма симларни розеткадан суғуринг.

Ноутбукни тескари ағдаринг ва ўчиринг!

Ичига тушиши мумкин бўлган сув ташқарига тўкилиши учун аппаратни клавиатурасини пастга қаратиб ағдаринг.

Бир вақтнинг ўзида манба тугмачасини экран ўчмагунча босиб туринг. Бу мосламани ўчиришнинг энг тез усулидир. Ҳозир сақланмаган ҳужжатлар ҳақида хавотир олишнинг вақти эмас. Асосийси — қисқа туташувнинг олдини олиш учун ноутбук ичидаги электр ҳаракатини тўхтатиш.

Ҳамма мосламаларни узиб қўйинг!

Ноутбукка уланган ҳамма ташқи мосламаларни узинг. Флешкалар, хотира карталари, USB-модем, ҳатто батареяни — ҳаммасини олиб ташланг! Компьютернинг сув билан бўлган контакти натижасида нафақат унинг ўзи, балки бу жузъий қисмлар ҳам зарар кўриши мумкин.

Ноутбукни артинг!

Энди ноутбукни қайта ағдармасдан туриб, уни тўлиқ артиб чиқинг. Бунинг учун пахтали сочиқ жуда мос келади: у ҳар қандай суюқликни ўзига яхши сингдиради. Қоғоз салфеткалардан ҳам фойдаланиш мумкин.

Клавиатурага алоҳида эътибор қаратинг: сув клавишлар тагига осон оқиб киради. Портлар ва совутиш тешикчаларини артишни унутманг.

Қизиқ тузилма қуринг!

Аввал вентиляторни полга қўйинг. Кейин уни картон ёки пластик қути билан ёпинг, унинг устки ва ён деворларидан шамоллатиш учун каттароқ тешиклар очинг. Қутини сочиқ билан ўранг ва унинг устига клавиатурасини пастга қаратиб ноутбукни қўйинг. Мослама бутунлай қуриши учун вентиляторни икки сутка ёқиб қўйинг.

Эҳтиёт юзасидан вентиляторни узоқ вақт назоратсиз қолдирманг. Уни кечаси ва уйдан чиқаётганингизда ўчиринг.

48 соатдан кейин мосламани ишлатиб кўринг!

Агар икки суткадан кейин ноутбукни ёқа олсангиз, муҳим маълумотларни флешкаларга кўчириб олинг. Гап шундаки, шикастланиш дарров аён бўлмаслиги мумкин. Балки сув билан бўлган контакт оқибатлари бир неча кундан кейин ёки ҳатто бир неча ҳафтадан кейин ҳам намоён бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг