Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«НТВ-Плюс» бош директори: «Бувим соф ўзбек тилида гаплашарди»

«НТВ-Плюс» бош директори: «Бувим соф ўзбек тилида гаплашарди»

Фото: «Uza.uz»

Тошкентда Ўзбекистон-Россия медиа-форуми ўтказилмоқда. Мазкур тадбирда Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи давлат ва нодавлат ОАВлари раҳбарлари, таниқли ижодий ходимлар, журналистика ва ахборот технологиялари йўналиши мутахассисларини тайёрлашга ихтисослаштирилган олий таьлим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, талабалар қатнашмоқда.

«ЎзА» нашри хабар беришича, медиа-форумида Россиянинг энг йирик телекомпанияси – «НТВ-Плюс» бош директори Михаил Дёмин ҳам иштирок этмоқда.

Бугунги кунда «НТВ-Плюс» — сунъий йўлдош рақамли телевидение (HDTV)нинг 270 та каналини ўзида жамлаган, Россия бозорида муваффақият қозонган етакчи компаниялардан.

«Ўзбекистон-Россия медиа-форуми илк бора ўтказилмоқда. Мазкур тадбир икки мамлакатнинг медиа соҳаси бўйича фаол ҳамкорлик қилишида кўприк вазифасини ўтайди. Биз ўзаро мулоқотда компаниямизнинг телекоммуникация соҳасидаги тажрибалари билан ўртоқлашдик», — деди нашрга берган интервьюсида Михаил Дёмин.

Тошкент таассуротлари билан ўртоқлашсангиз, деган саволга:

— Биласизми, мен Тошкентда туғилганман, у менинг она шаҳрим, болалигим ёдгорлиги. Доим «Фарҳод» бозоридан бозор-ўчар қилардик. Бувимни айтмайсизми, соф ўзбек тилида гаплашарди. Буларнинг бари кечагидек ёдимда, — деб жавоб қайтарган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг