Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Очиқ океанда илк қуёш фермалари бунёд этилади

Очиқ океанда илк қуёш фермалари бунёд этилади

Нидерландияда улкан денгиз қуёш фермалари қурилади.

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Нидерландияда улкан қуёш фермаларини қуриш учун ер мавжуд эмас. Шу сабабли уни океанда яратишга қарор қилинди. Мамлакатда ер жуда қиммат ва унда катта қуёш фермасини қуриш яхшигина маблағни талаб этади. Шунинг учун нидерландияликлар кейинги уч йил мобайнида қуёш фермасини океанда барпо этишни режалаштирмоқда, деб ёзади «Hi-Tech.mail.ru».

Лойиҳа Гаага соҳилларидан 10 километр масофада майдони 30 квадрат метр бўлган қуёш фермасини синов тариқасида ишга туширишдан бошланади. Ферма ҳозирда мавжуд икки шамол тегирмони ўртасида жойлашади ва бунинг учун ҳеч қандай қўшимча инфратузилма талаб этилмайди.

Барчаси кўнгилдагидек ўтса, яъни панеллар бардош бериб, электр анча арзон бўлса, ферма тўлиқ ўлчам — 2 500 квадрат метргача кенгайтирилади. Лойиҳачилар 2021 йилга қадар мазкур кўрсаткичга эришишга умид қилмоқда.

Денгиз қуёш фермалари нафақат ер масаласида арзон, балки қуёш нурини ҳам кўпроқ қабул қилади. Агар нидерландияликлар лойиҳани амалга оширса, бу очиқ денгизда барпо этилган биринчи қуёш фермаси бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг