Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Одамсимон робот синовдан ўтказилди (видео)

Одамсимон робот синовдан ўтказилди (видео)

«Method-2» номли вазни 1,6 тоннани, баландлиги эса қарийб тўрт метрни ташкил қиладиган робот.

Фото: «Tecnologia.libero.it»

Жанубий Кореянинг «Hankook Mirae Technology» компанияси 2016 йилда «Method-2» номли вазни 1,6 тоннани, баландлиги эса қарийб тўрт метрни ташкил қиладиган роботни тақдим этган. Робот яратувчиси Ян Чин Хонинг ҳисоблашича, ундан келажакда ҳалокат ва ёнғинларда қутқарувчи сифатида фойдаланиш мумкин. Бироқ уни ҳарбий операцияларда ҳам қўлласа бўлади. Унинг нархи 100 миллион долларга баҳоланмоқда, бироқ у ҳозирча сотилмайди, деб хабар берди «TJournal».

Робот дизайнини «Трансформерлар 4» ва «Яроғ-аслаҳали арвоҳ» филмаридаги моделларга муаллифлик қилган рассом Виталий Булгаров яратган.

3 март куни «CNBC» телеканалининг журналисти Эндрю Росс Соркин роботни синаб кўрди. Унинг айтишича, робот мустаҳкам тура олмайди ва махсус арқонлар билан шифтга маҳкамланган. Айни пайтда машина ташқи қувват манбаи ёрдамида ҳаракатга келади, келажакда эса қувват манбаи батареялар билан алмаштирилади.

Роботга чиқиш учун махсус нарвон бўйлаб кўтарилиш керак, унинг оёқларини муҳандис бошқаради. Роботни бошқарувчи эса фақат унинг қўлларини назорат қилиши мумкин. «CNBC» томонидан тақдим этилган видеода робот олдинга ва орқага бир нечта қадам ташлай олаганини кўриш мумкин.

Журналистнинг фикрича, роботдан амалий жиҳатдан фойдаланиб бўлмайди. Унинг сўзларига кўра, роботлар учун одамлар томонидан камроқ бошқариладиган машина керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг