Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар матодан тайёрланган эластик батареяларни яратишга муваффақ бўлди

Олимлар матодан тайёрланган эластик батареяларни яратишга муваффақ бўлди

Биобатареяни чўзиш, сиқиш ёки бураш мумкин.

Фото: «Eurasia Review»

Бингемтон университети ва Ню-Йорк давлат университети тадқиқотчилар гуруҳи махсус бактериялар ва мутлақ матодан тайёрланган биологик батареянинг янги турини яратди.

Ушбу батарея ҳам бошқа биобатареялар каби самарадорликка эга, қаттиқ асосда яратилган, унинг қуввати кичик электрон қурилмаларни таъминлашга етарли, деб хабар берди Daily Tech Info.

Биобатареяларга жойлаштирилган мато толаларининг эластиклик табиатидан келиб чиқладиган бўлса, электр хусусиятлари ва ўтказувчанлигини йўқотмасдан туриб, уни бир неча бор чўзиш, сиқиш ёки бураш мумкин.

Анъанавий кимёвий батареялар ва ферментатив ёнилғи элементларини микроб ёнилғи элементлари билан таққослаганда, улар кўчма электроникага электр манбаи бўлишга анча қулай. Чунки биокатализатор ролини бажарувчи алоҳида микроорганизмлар мўътадил ферментатив реакцияни таъминлайди ва анча узоқ вақт хизмат қилади.

Биобатареяларнинг ишлаши учун керак бўладиган ягона нарса — ўз бактериялари учун озуқали манба. Махсус генномодификацияланган бактериялардан фойдаланилганда озуқа муҳити сифатида инсон танасидан ажралувчи тер ёки атроф-муҳитдан батарея тўқималарига кирадиган органик бирикмалар манба бўла олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг