Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар тушкунликни «ақлни назорат қилиш усули» ёрдамида даволаш мумкинлигини кашф қилди

Олимлар тушкунликни «ақлни назорат қилиш усули» ёрдамида даволаш мумкинлигини кашф қилди

Олимлар «ваҳима ҳужайраси»ни аниқлашга муваффақ бўлди.

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Колумбия университети ва Сан-Францискодаги Калифорния университетининг тадқиқотчилари яқинда сичқонлар миясидаги «ваҳима ҳужайраси»ни аниқлашга муваффақ бўлди. Шундан сўнг улар ҳайвонлар ақлини назорат қилиш илинжида ёруғлик нуридан фойдаланиб кўрди, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».

Тадқиқотчилар ваҳима уйғотадиган ҳужайраларни аниқлаш ва уларнинг мия соҳасидаги даражасидан ўтувчи сигналларни текшириш учун лаборатория сичқонлари устида бир қатор тажрибаларнинг ўтказди.

Аниқланишича, миянинг ҳиссиётлар марказидаги гиппокампда сичқонларда ваҳимати юзага келтирувчи ҳужайларлар мавжуд экан: сичқонлар учун ушбу ҳолатда ваҳимани йиртқич ҳайвонлар ҳужум қилиши мумкин бўлган очиқ ҳудуд уйғотади.

Стрессдан сўнг сичқонларни тинчлантириш учун олимлар оптогенетикадан — фотостимуляциядан фойдаланди. Улар ваҳимани бартараф этишга муваффақ бўлди, натижада сичқонлар деярли қўрқув ҳиссини йўқотди.

Ушбу усул одамларда ҳам тушкунлик ва қўрқувга қарши курашишда фойдаланиш мумкин бўлган самарали воситага айланиши мумкин. Ахир инсон миясининг ҳужайлари ҳам сичқонникига ўхшаш. Бундан ташқари замонавий жамиятда тушкунлик энг муҳим муаммолардан бири ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг