Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Opera» ўзининг VPN сервисини апрель охирига қадар ёпади

«Opera» ўзининг VPN сервисини апрель охирига қадар ёпади

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

«Operavpn.com» сайтида мазкур сервиснинг 30 апрель куни ёпилиши ҳақида эълон пайдо бўлди, деб хабар беради «Hi-tech.mail.ru».

Аммо ҳозирча компания вакиллари сервис фаолиятининг тўхтатилиши сабабларини маълум қилмади.

«Opera VPN» — VPN учун бепул серверли дастур бўлиб, баъзи мамлакатларда сервисларнинг минтақавий чекланишига ва сайтларнинг блокланишини четлаб ўтиш имконини тақдим этарди.

Маълумотларга кўра, сервис ўз харажатларини қоплаш имконини бермагани учун ёпилаётган бўлиши мумкин: дастурда реклама акс этарди, шунингдек, компания фойдаланувчиларнинг қурилмалар билан қандай ишлаши ҳақидаги аноним маълумотларни сотарди. Аммо бу етарли бўлмаган кўринади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг