Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Oppo RealMe 1» — барча асосий функцияларга эга 130 долларлик смартфон

«Oppo RealMe 1» — барча асосий функцияларга эга 130 долларлик смартфон

Фото: «4PDA»

Хитойнинг «OPPO» компанияси Ҳиндистонда «RealMe 1» смартфонини тақдим этди. Аппарат худди «Xiaomi» компаниясининг «Redmi» моделлари каби ҳамёнбоп нархларда сотувга чиқади, деб хабар берди «4PDA».

Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, янги смартфон арзон нарх эвазига ажойиб дизайн ва кенг турдаги имкониятларни тақдим этади.

«RealMe 1» ўзининг орқа қопқоғининг ноодатийлиги билан бошқа смартфонлардан ажралиб туради — у қимматбаҳо тошлардан иборат корпус шаклида ишланган. Смартфон кўк ва қизил рангларда ишлаб чиқарилади. Унинг ўлчамлари 156,5 х 75,2 х 7,8 миллиметрларни ташкил этади, оғирлиги эса 155 граммга тенг.

Смарфоннинг олд томонидан 2160х1080 пикселга эга 6 дюймли дисплей ўрин олган. Қурилма «юраги»ни «Mediatek Helio P60» саккиз ядроли процессори ташкил этади. Тезкор хотираси 3, 4 ёки 6 гигабайтли, ички хотираси эса тегишли равишда — 32, 64 ёки 128 гигабайтга тенг бўлади. Аккумулятор сиғими 3410 мА/соат. Асосий камераси 13 мегапикселлга, фронтал камера — 8 мегапикселлга тенг.

Смартфон «Android 8.1 Oreo» операцион тизимида ишлайди.

«RealMe 1» 25 майдан бошлаб сотувга чиқади:

  • Тезкор хотираси 3 гигбайт + 32 гигабайт ички хотира — 130 доллар;
  • Тезкор хотираси 4 гигбайт + 64 гигабайт ички хотира — 161 доллар;
  • Тезкор хотираси 6 гигбайт + 128 гигабайт ички хотира — 206 доллар.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг