Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўртаҳол оилалар учун келажак қишлоғи қурилади

Ўртаҳол оилалар учун келажак қишлоғи қурилади

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Эйндховен техника университети олимлари тижорий компаниялар кўмагида келажак турар жой комплексларини қуришни бошлайди, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».

«Project Milestone» номли комплекс бешта бинодан иборат бўлади. Эскизлардан кўриш мумкинки, уларнинг ташқи кўриниши улкан тошларни эслатади. Биринчи бино бир қаватли ва ёғоч томли бўлади. Унинг майдони 95 квадрат метр бўлиб, ичида 2 та ётоқхона, меҳмонхона, ошхона ва ювиниш хонаси жойлашади. Қолган уйлар икки ва уч қаватли бўлиб, тўлиқ бетондан қурилади.

Мазкур уйлар 3D-принтер ёрдамида қурилади. «Project Milestone» яратувчиларининг сўзларига қараганда, 3D-принтер орқали бетонларни босиб чиқариш хомашёни тежашга ва уни турли дизайнерлик шаклларида яратишга хизмат қилади. Шундан сўнг, улкан принтерлар уйнинг каркасини ҳам босиб чиқаради, одамлар эса уларнинг барчасини бир жойга йиғади.

Ҳозирда «Project Milestone» уйларининг нархи номаълум. Лойиҳа муаллифларининг сўзларига қараганда, комплекс ўртаҳол оилалар учун мўлжалланган бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг