Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ошпазлик касби тарихда қоладими? Тўлиқ роботлаштирилган ресторан ишга тушди (видео)

Ошпазлик касби тарихда қоладими? Тўлиқ роботлаштирилган ресторан ишга тушди (видео)

Фото: «Hi-News»

Массачусетс технологиялар институтининг (MIT) тўрт нафар талабаси бош ошпаз, «Michelin» соҳиби Даниел Булуд билан биргаликда тўлиқ роботлаштирилган дунёдаги илк ресторанни очди, деб хабар беради «Hi-News».

Ресторан Бостонда жойлашган ва «Spyce» номини олган. Унинг ишлаш принципи қуйидагича: ресторан ошхонаси 7 та автоном блокдан иборат бўлиб, улардан ҳар бири маълум овқатни тайёрлайди. Улар тарқатувчи ва барабан тизими билан бирлаштирилган. Ресторанга келган мижоз фақатгина ўзи тановвул қилишни истаган таомни танлаши керак. Шундан сўнг автоном модуллар овқат тайёрлашни бошлайди. «Spyce» таомларни иситишда магнит индукция ёрдамида ишловчи печдан фойдаланади. Ҳар сафар таом тайёрлангач, плита тозаланади.

«Spyce» ресторанида фақат икки нафаргина ошпаз ишлайди, улар асосан машиналар фаолиятини кузатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг