Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент архитектура-қурилиш институтида биринчи талабалар коворкинг-маркази ташкил этилди

Тошкент архитектура-қурилиш институтида биринчи талабалар коворкинг-маркази ташкил этилди

«Ёшлар келажагимиз» давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг молиявий кўмагида Тошкент архитектура-қурилиш институтида талабалар коворкинг маркази ташкил этилди. Бу республика ОТМлари орасида биринчи коворкинг маркази ҳисобланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Коворкинг марказида талабалар қизиқарли архитектура лойиҳалар устида ишлашлари, мустақил ёки гуруҳ билан ишлаган ҳолда тажриба алмашиш ва ўз ғояларини ривожлантириши, жамоат ишлари билан шуғулланишлари мумкин.

Эътиборлиси, коворкинг марказининг дизайн лойиҳасидан тортиб, то хонанинг ички безагигача бўлган ишларни институт талабалари ўз устозлари билан биргаликда  амалга оширишган.

Марказ ҳар хил шаклга эга бўладиган (трансформер) мебел, тақдимот ускуналари, маркерли тахта (доска)лар билан жиҳозланган ҳамда архитекторлар учун барча замонавий дастурлар ўрнатилган иккита алоҳида компьютер хоналари мавжуд.

Келгусида бу каби марказлар бошқа ОТМларда ҳам ташкил этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг