Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Chrome»нинг янги версияси автоматик равишда овози чиқадиган видеоларни блоклайди

«Chrome»нинг янги версияси автоматик равишда овози чиқадиган видеоларни блоклайди

Фото: «NV.ua»

«Google Chrome» браузерининг янги версиясида автоматик равишда очилиб кетадиган овозли видеолар тўлиқ блокланади. Мазкур чеклов автоматик равишда овози чиқмайдиган роликларга тегишли эмас, деб хабар берди «NV.ua».

Шунингдек, дастур фойдаланувчи сайт билан алоқа ўрнатса ёки бунга қадар сайтга ташриф буюрган бўлса ва унинг медиаконтентига қизиқиш билдирган бўлса, ролик ишга тушади.

Дастлаб бу каби ўзгартиришлар 2018 йилнинг январида пайдо бўлган «Chrome 64» версиясига қўшилиши режалаштирилган эди. Аммо «Google» қўшимча янгиликни «Chrome 66»га қолдирди. «Google»нинг ушбу қадами автоматик равишда ишга тушиб кетадиган видеороликлар ўтмишга айланишидан дарак беради.

Шу билан бирга «Chrome 66» браузери дастурий таъминот сабабли юзага келадиган нуқсонлар ҳақида ҳам огоҳлантириш бера бошлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг