Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ойда деҳқончилик қилса бўладими?

Ойда деҳқончилик қилса бўладими?

Фото:«Moon Facts»

Жорий йил декабрь ойида Ойга қўниши кутилаётган Хитойнинг «Chang'e-4» космик кемаси Ойга картошка ва резуховидка олиб боради. Шу билан бирга, Ойнинг қоронғи томонида ипак қурти боқишни ҳам тажрибадан ўтказади.

18 сантиметр катталикдаги алюминдан ишланган гултувакларга экилган картошка ва резуховидка Ойда кислород ишлаб чиқаради. Бу ўсимликлар ишлаб чиқарадиган кислороддан ипак қурти нафас олади. Ипак қуртининг карбонат ангриди эса мазкур ўсимликларнинг фотосинтез бўлишини таъминлайди.

Ойдаги намлик ва иссиқликни аниқлайдиган махсус қувурлар бу ҳақда Ерга маълумот жўнатиб туради. 

Россия ва АҚШдан кейин Ойга қадам қўйган учинчи давлат Хитойнинг тажриба гуруҳига профессор Лиу Ҳанлонг бошчилик қилади. Унинг айтишича, тадқиқот учун танланган картошка келажакда Ойга саёҳат қилувчилар учун озуқа бўлар экан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг