Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек олимининг диссертация иши натижалари Кореянинг GEO2 компаниясида жорий этилди

Ўзбек олимининг диссертация иши натижалари Кореянинг GEO2 компаниясида жорий этилди

Ёш олим Музаффар Жалолов.

Фото: xabar.uz

Яқинда ёш олим, “UNICON.UZ” ДУК директори ўринбосари Музаффар Жалолов “Статистик-фазовий объектларни аниқлаш ва таниш мониторингида телевизион тасвирларга рақамли ишлов бериш тизими” мавзуидаги докторлик (PhD) ишини ҳимоя қилди.

«Ҳимоягача бўлган даврда тадқиқот мавзуим бўйича жами 25та илмий ишим чоп этилди. Жумладан, улардан учтаси хорижий журналларида нашр қилинди. Диссертация ишим натижалари  “UNICON.UZ” ДУК ва Корея Республикасининг GEO2 компаниясида жорий этилди», деди Музаффар Жалолов.

Жаҳонда турли телевизион тасвирларга рақамли ишлов бериш тизимлари, автотранспорт воситалари учун статик-фазовий объектларни автоматик аниқлаш ва таниш тизимларини такомиллаштириш борасида одамларнинг биометрик маълумотлари ёрдамида уларнинг шахсини идентификациялаш, автомобилларнинг рақамли белгиларини таниб олишни яратиш, кузатиладиган жойдаги хавфли жисмларни аниқлашни такомиллаштириш, автомобил йўлларидаги тўсиқларни аниқлаш тизими, йўл белгиларини таниш тизимларини ишлаб чиқиш каби мақсадли илмий-тадқиқотларга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Аммо мос маълумотлар омборидан фойдаланиладиган реал вақт тартибида исталган статик-фазовий объектларни таниш учун универсал телевизион тизимлар яратишга бағишланган илмий изланишлар ҳозирги кунда етарли даражада эмас.

Шунинг учун ўзбек олимининг статик-фазовий объектларни аниқлаш ва таниш муаммосини ечишнинг янги йўналиши бўйича тадқиқотлари натижалари янгилик бўлди. Унда илмий-услубий асослари мавжуд технологияларни ривожлантириш учун мўлжалланган визуал мониторинг қилиш ва видеокузатув тизимлари учун фрэймворклар (тузилмалар), усуллар, алгоритмлар ва дастурий комплекслар кенг спектри ишлаб чиқилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг