Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Корея жамғармаси Ўзбекистон АКТ соҳаси учун кредит ажратади

Корея жамғармаси Ўзбекистон АКТ соҳаси учун кредит ажратади

Фото: «Mitc.uz»

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Корея Республикасининг Иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳамкорлик жамғармаси (Economic Development Cooperation Fund(EDCF) делегацияси ҳамда вазирлик раҳбарияти иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, ахборот технологиялари, янги технологияларни ўзлаштириш ҳамда жорий қилиш мамлакат иқтисодиётини ривожлантирувчи ва барқарор ривожланиш суръатини таъминловчи муҳим омиллар сафига қўшилиб бўлди.

Жанубий Корея ҳукумати томонидан 1987 йилда асос солинган Иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳамкорлик жамғармаси айни пайтда кўплаб ривожланаётган мамлакатлар билан яқин иқтисодий алоқаларни йўлга қўйган.

Жамғарманинг фаолият йўналиши ва лойиҳаларни Ўзбекистонда ҳам жорий қилиш мамлакат иқтисодиёти ва ўзаро ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади. Шуни ҳисобга олиб, учрашувда томонлар икки томонлама ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олдилар.

Хусусан, учрашувда Иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳамкорлик жамғармаси томонидан Ўзбекистонга йўналтириладиган 500 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағи эвазига амалга ошириладиган янги лойиҳалар муҳокама қилинди.

Шундай лойиҳалардан бири Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида коворкинг марказларини ташкил қилиш ташаббусидир. Бундай марказларда мунтазам равишда сармоядор ва ғоя эгаси иштирокида муҳокамалар, шунингдек машғулот ва семинарлар ўтказиш имконияти яратилади.

Учрашувда ҳар икки томон АКТ соҳасида истиқболли лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишга тайёр эканини маълум қилдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг