Ўзбекистон — Эрон — Эфиопия: нега телеграмни яхши кўрамиз?

Ўзбекистон — Эрон — Эфиопия: нега телеграмни яхши кўрамиз?

Етакчи мессенжер-иловалар мамлакатлар миқёсида.

Инфографика: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларни бошқарувчи «Hootsuite» платформаси ҳамда «We Are Social» агентлиги ўтган 2017 йил рақамли тенденциялари ва ижтимоий тармоқлар ҳолатига бағишланган тадқиқот ҳисоботини берди. Унда 239 мамлакат ва ҳудудларга доир маълумотлар бор.

Бу тадқиқотга кўра, «Facebook» асосий платформасига нисбатан «WhatsApp» ва «Facebook Messenger» икки карра тез ўсган.

«SimilarWeb» маълумот беришича, дунёдаги энг оммалашган илова бу «WhatsApp» — у 128 мамлакатда етакчи, «Messenger» эса 72 мамлакатда «биринчи рақамли» саналади.

«Facebook» дунёнинг 25 мамлакатида етакчиликни қўлга кирита олмаган, улар орасида Ўзбекистон ҳам бор. Бизда, Эрон ва Эфиопияда «Telegram»ни яхши кўришади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг