Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда етти поғона юқорилади

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда етти поғона юқорилади

Фото: «Serfery.ru»

Ўзбекистон симли интернет тезлиги бўйича рейтинг («Speedtest Global Index») да етти поғона юқорилаб, 119-ўринни банд этди, деб хабар бермоқда «Regnum» ахборот агентлиги.

Мазкур рейтингга кўра, Ўзбекистонда симли интернет тезлиги 8,57 Мбит/с., мобил интернет тезлиги 9,6 Мбит/с.ни ташкил этган. Мобил интернет тезлиги бобида Ўзбекистон бир ой давомида тўрт поғона юқорилаб 110-ўринни эгаллаган.

Айни пайтда жаҳонда мобил интернет тезлиги бўйича Қатар, симли интернет тезлиги бўйича Сингапур етакчи бўлиб турибди.

«Regnum» ахборот агентлиги маълум қилишича, 2018 йил июль ойи охирига келиб Ўзбекистонда халқаро интернет каналларига уланиш тезлиги 140,034 Гбит/с.гача, яъни 2018 йил бошига нисбатан 49 фоизга ошган.

Изоҳлар 4

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг