Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон-Корея экспертлар гуруҳи фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Англашув меморандуми имзоланди

Ўзбекистон-Корея экспертлар гуруҳи фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Англашув меморандуми имзоланди

Фото: «Mitc.uz»

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан Корея республикасининг Давлат бошқаруви ва хавфсизлик вазирлиги ўртасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича Ўзбекистон-Корея экспертлар гуруҳи фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Англашув меморандумини Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Содиқов ва Корея республикасининг Давлат бошқаруви ва хавфсизлик вазири Ёнг Чин имзолади.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Корея Республикасининг Давлат бошқаруви ва хавфсизлик вазирлиги ўртасида Сеулда шаҳрида 2017 йил 22 ноябр куни рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни янада ривожлантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида ўзаро Англашув меморандуми имзоланган эди.

Экспертлар гуруҳи билан биргаликда электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт йўналишида амалга оширилиши режалаштирилаётган барча устувор лойиҳалар ва дастурлар ишлаб чиқилишини инобатга олинган ҳолда мазкур Англашув Меморандуми юқорида келтирилган Меморандумга қўшимча сифатида имзоланади.

Корея экспертлари билан ҳамкорликда, электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йўналишида устувор лойиҳалар ва дастурлар ишлаб чиқиш, электрон ҳукуматни ривожлантириш режасини биргаликда ташкил этиш билан боғлиқ консалтинг хизматларини кўрсатиш, электрон ҳукумат соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш тўғрисида ахборот алмашиш, давлат хизматларини электрон шаклга ўтказишни ташкилий-техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича ахборот алмашиш, электрон ҳукумат тизимини янада ривожлантириш бўйича тажриба алмашиш, электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш дастуридаги устувор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш устувор вазифа қилиб белгиланган.

Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат соҳасида умумжахон рейтингларда юқори ўринларни эгаллаётган Корея Республикаси билан ҳамкорлик, шубҳасиз, юртимиз учун ижобий самара кўрсатади ва етакчи давлатнинг тажрибасидан келиб чиқиб ушбу йўналишларда лойиҳаларни самарали амалга ошириш, республикамизни жаҳонда муносиб ўринни эгаллаш, аҳолимиз учун янада кўпроқ қулайлик яратишда замин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг