Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон технопарклар қуриш бўйича Хитой билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон технопарклар қуриш бўйича Хитой билан ҳамкорлик қилади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон давлат органлари вакилларидан иборат делегациянинг Хитойга сафари доирасида «High-tech» саноат зонаси раҳбарияти ҳамда Хунань вилоятининг маъмурий маркази саналмиш Чанша шаҳрининг ҳокими билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида томонлар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ҳақида келишиб, икки мамлакат ўртасидаги инновацион ривожланиш бўйича муносабатларнинг муҳим жиҳатларини аниқлаб олдилар.

Чанша шаҳри ҳокими жаноб Ли Цяохон, Хунань вилояти ҳам, шаҳарнинг ўзи ҳам технопарклар ва саноат зоналари маркази эканлигини таъкидлади. Бундай марказларнинг асосий йўналиши мамлакатнинг барча соҳаларини, айниқса, саноат, АКТ, қишлоқ хўжалиги ва биотиббиёт соҳаларини технологик ва инновацион жиҳатдан ривожлантиришдир.

Ўз навбатида делегация раҳбари, Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Умаров мамлакатимиз инфратузилмасининг турли йўналишларида инновацион ечимларни жорий қилишни бошлайдиган ва уларни ривожлантирадиган 100 дан зиёд илмий-тадқиқот институтлари, ташкилотлар ва бошқа бирлашмалар мавжудлигини таъкидлади.

— Биз хитойлик ҳамкасбларимизнинг тажрибаларини ўрганиб, инвестициялар ва ҳамкорлик учун қулай шароитлар яратишга шаймиз. Ўзбекистон халқимиз ва давлатимиз гуллаб-яшанаши учун хизмат қиладиган янги ғоялар ва ислоҳотлар учун ҳамиша очиқ. Мамлакатимиз инфартузилмасини ва аҳолимиз турмушининг яхшиланишига хизмат қиладиган механизмлар ва маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган қўшма илмий лабораториялар яратиш учун инновацион марказларни юртимизга таклиф қиламиз, — деди Бахтиёр Умаров.

Қайд этиш жоизки, мазкур ташриф «Huawei» компанияси томонидан давлат органлари бошқарувини мукаммаллаштириш ва Ўзбекистон аҳолисига кўрсатилаётган хизматларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон давлат органлари вакиллари учун ташкил этилган. «Huawei» компанияси, шунингдек, Ўзбекистон саноатининг турли соҳаларига инновацион ечимларни татбиқ қилишга кўмак беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг