Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда 2025 йилгача 220 минг километрдан ортиқ оптик кабел ётқизилади

Ўзбекистонда 2025 йилгача 220 минг километрдан ортиқ оптик кабел ётқизилади

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва «Ўзбектелеком» АК томонидан ҳисобот анжуман ўтказилгани ҳақида хабар бергандик.

Анжуманда Ўзбекистонда IT-соҳасини ривожлантириш давом эттирилиши ҳам маълум қилинди.

Жумладан, мамлакат ҳудудини глобал тармоқ билан қамраб олиш даражасини ошириш учун 2025 йилгача 220 минг километрдан ортиқ оптик кабел ётқизиш белгилаб олинган. Хусусан, Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) ва Sumitomo Mitsui Banking Corporation (SMBC) иштирокида «Магистрал ва мултисервисли маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш» ва «Коммутация марказларини IMS (IP Multimedia Subsystems) технологияси бўйича такомиллаптириш» инвестицион лойиҳалари амалга оширилади.

Лойиҳаларни амалга ошириш Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини қисқа муддатларда Ўзбекистоннинг барча минтақаларида мисли тармоқдан кенг полосали оптик тармоқларга уланишга ўтказиш имконини беради. Магистрал ва мултисервисли маълумотларни узатиш тармоғини кенгайтириш «Ўзбектелеком» АК интернет тармоғига уланиш нархини пасайтириш бўйича ишларни давом эттириш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг