Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда биринчи бор: «Mobicon 2018» доирасида «YouTube» вакили Самсон Безмятежний чиқиш қилади

Ўзбекистонда биринчи бор: «Mobicon 2018» доирасида «YouTube» вакили Самсон Безмятежний чиқиш қилади

Фото: «Mobicon.uz»

11 октябрда бўлиб ўтадиган «Mobicon 2018» мобил конференцияси доирасида Ўзбекистонда биринчи бор «YouTube» вакили Самсон Безмятежний иштирок этади. Самсон Безмятежний «Genesis YouTube Qazaqstan&Central Asia» раҳбаридир.

Самсон Безмятежний «YouTube»нинг Қозоғистон, Марказий Осиё ва дунё мамлакатларида ривожланиши, соҳадаги сўнгги трендлар ҳақида сўзлаб, ушбу видеосервисда қандай қилиб ўз каналингизни ривожлантиришингиз мумкинлиги ҳақида маслаҳатлар беради.

Ҳозирда «YouTube» Марказий Осиё мамлакатларида, хусусан, Ўзбекистонда оммавийлашмоқда. Мамлакатимизда «YouTube»даги роликлар кўрилиши сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бу кўрсаткичлар Ўзбекистонда блогерлар сонининг ўсиши билан боғлиқ. Ҳозирда айрим «YouTube» каналларнинг обуначилари сони 500-600 мингга етган.

Шу муносабат билан «Mobicon 2018» конференциясида асосан «YouTube»да каналларига эга бўлган видеоблогерлар чиқиши кутилмоқда. Иштироки режалаштирилган блогерларнинг тўлиқ рўйхати билан расмий сайтда танишиш мумкин.

«Mobicon 2018» конференцияси, анъаналарга содиқ қолган ҳолда, фақат бир кун — 11 октябрда «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида ўтказилади. Тингловчи сифатида иштирок этиш — бепул.

Таклифномани қўлга киритиш учун тадбирнинг расмий Telegram-каналида рўйхатдан ўтиш керак. Конференциядан уч кун аввал Telegram-каналнинг барча аъзоларига электрон таклифнома жўнатилади. Мазкур таклифнома билан конференция ўтказилаётган бинога кириш мумкин.

Тадбир ташкилотчиси — «Ledokol Group» медиа агентлиги. «Ledokol Group», «Mobicon»дан ташқари, 2011 йилдан «USENET» интернет-конференцияси ташкилотчиси ҳисобланади.

Анжуман ҳомийлари: «CLICK» электрон тўлов тизими, «MacCoffee» савдо белгисидан «Cafe PHO» ҳамда расмий мобил ҳомий — «MEIZU» компанияси. Шунингдек, тадбирнинг IT-ҳомийси «WebNow», Event-кўмак — «Unique Present», SMM-ҳамкор — «Africa» агентлиги.

Бу йилги конференция ҳам бир пайтнинг ўзида иккита анжуман залида ўтказилиб, иштирокчилар ўзлари учун керакли спикерларни танлаб, уларни эшитиш имкониятига эга бўлишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг