Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда янги интернет телеканали иш бошлади

Ўзбекистонда янги интернет телеканали иш бошлади

Фото: ЎМИ матбуот хизмати

Муборак Рамазон ойида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Муслим ТВ» интернет телеканали иш бошлади. Бу ҳақда идора матбуот хизмати маълум қилди.

«Муслим ТВ» интернет тармоғида катта аудиторияга эга бўлган «ITV.uz» интерактив телевидениеси билан ҳамкорликда йўлга қўйилди.

Унга уланган ва интернет тармоғидаги «ITV.uz» сайтидан рўйхатдан ўтган ҳолда телеканал кўрсатувларини томоша қилиш мумкин. Мобил қурилмалар учун эса «ITV.uz» мобил дастурини кўчириб олиш керак бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг