Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда Рақамли ривожланиш вазирлиги ташкил этилади

Ўзбекистонда Рақамли ривожланиш вазирлиги ташкил этилади

Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳаларида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Лойиҳада Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини Рақамли ривожланиш вазирлиги этиб қайта таъсис этиш кўзда тутилмоқда.

Ушбу вазирликнинг асосий вазифалари этиб:

  • рақамли технологиялар ва коммуникацияларни ривожлантириш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича давлат ва тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда самарали амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
  • рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва модернизация қилиш, аҳоли масканларини тезкор интернет тармоғи билан таъминлаш, замонавий мобиль алоқа хизматларини кенгайтириш, катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш учун рақамли платформаларни жорий қилиш,
  • логистика ва почта тизимларини ривожлантириш;
  • электрон ҳукуматни ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, давлат ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва электрон ҳукумат хизматларини жорий қилиш;
  • реал иқтисодиёт тармоқларида рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш, шу жумладан акциядорлик жамиятлари, бирлашмалари ва саноат корхоналарида ишлаб чиқаришни бошқариш ва технологик жараёнларни автоматлаштириш учун ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш;
  • рақамли саноатни кенгайтириш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ва экспортга йўналтирилган рақамли хизматларни, шу жумладан юқори технологияли инфратузилмани яратиш, стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва уларни ички ва ташқи бозорларда ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш;
  • ва бошқалар белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Рақамли ривожланиш вазирлиги Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳуқуқий вориси ҳисобланиши қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг