Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда туристларга тезкор ёрдам кўрсатиш учун «Call-марказ» ташкил этилади

Ўзбекистонда туристларга тезкор ёрдам кўрсатиш учун «Call-марказ» ташкил этилади

«Call-марказ» фаолияти аутсорсинг шартлари асосида ташкил этилади.

Фото: «Ekburg»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 февраль куни «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолагани ҳақида хабар қилган эдик. Ҳужжат матни ЎзА сайтида келтирилган.

Ушбу қарорга кўра, 2018 йил 1 мартгача туристларга тезкор ёрдам кўрсатиш учун ягона қисқа умумреспублика телефон рақамига эга бўлган «Call-марказ» фаолияти аутсорсинг шартлари асосида ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар биргаликда Call-марказга мурожаат қилган туристларга тезкор ёрдам кўрсатиш масалаларида идоралараро ўзаро ҳамкорликни таъминлашади.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Саll-маркази фаолият юритиши билан боғлиқ харажатлар бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағлари ҳисобига молиялаштирилиши белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг