Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондаги IT-Парк очилишига бир йил тўлиши муносабати билан онлайн марафон бўлиб ўтади

Ўзбекистондаги IT-Парк очилишига бир йил тўлиши муносабати билан онлайн марафон бўлиб ўтади

2020 йилнинг 24 июл куни, 14:00дан 18:00га қадар Ўзбекистондаги илк IT-Парк очилганига бир йил тўлиши муносабати билан «IT Park Rewind» онлайн марафони ўтказилади.

Ушбу ажойиб кунда бошланган тарих ҳозирги кунда ҳам янги билим ва тажриба қадамларини қўйган ҳолда давом этмоқда. Очилиш маросимидан буён ўтган бир йил давомида амалга оширилган самарали ишлардан сўнг IT-Парк Ўзбекистонда IT соҳасини оммалаштиришга ва ривожлантиришга ёрдам берган ҳолда катта ютуқларга эриша олди.

Ҳозирги кунда 398 та IT компания IT-Парк резиденти бўлиб, кўрсатилган хизматлар ҳажми 670 млрд. сўмдан зиёдни, экспорт ҳажми эса – 11,2 млн. долларни ташкил қилмоқда. Резидент компанияларда фаолият олиб борувчи ходимлар сони 4046 кишини ташкил қилади.

30 та стартап жамоа эса инкубация ва акселерация дастурларидаги ўқув жараёнини якунлади.

Бундан ташқари, IT-Парк умумий соврин жамғармаси 2,5 млрд. сўмни ташкил қилувчи, киберспорт бўйича иккита онлайн турнирини ўз ичига олган, жами 40 дан зиёд лойиҳа ва маросимларни амалга оширди. Мактаб ўқувчилари учун мобил робототехника бўйича «Future Skills Uzbekistan» IT олимпиадаси ҳам ташкил қилинди.

Шунингдек, асосий ижрочиси IT-Парк бўлган бепул онлайн платформаси – «One Million Uzbek Coders» лойиҳасини ҳам ёддан чиқармаслик лозим. Ушбу лойиҳанинг ўзига хослиги шундаки, унда барча хоҳловчилар дастурлаш асосларини ўзбек тилида бепул ўрганиши мумкин. Бугунги кунга келиб платформада мамлакат бўйлаб 60 000 дан зийод фойдаланувчи таълим олмоқда. 5000 дан ортиқ фойдаланувчи аллақачон лойиҳа битирувчисига айланди ва муайян IT мутахассисликлар асосини ўрганган ҳолда ўз ўқув жараёнларини муваффақиятли якунладилар.

Янги ўқув йилидан бошлаб «One Million Uzbek Coders» ўқув дастури Республикадаги мактаб ва университетларда ўргатила бошланади. 250 000 дан кам бўлмаган мактаб ўқувчилари ва талабалар 2020-2021 ўқув йилида ушбу платформада таълим оладилар.

Таълим ҳақида гапирар эканмиз, айтиш лозимки, Ўзбекистон бўйлаб 30 та IT-марказ очилди ва уларда 7200 ўқувчи таълим олди. Шунингдек, IT-марказларда 80 дан зиёд иш ўрни ва 116 та онлайн видеодарс яратилди. 2021 йилга келиб юртимизнинг ҳар бир туман марказида IT-марказлар очилади ва унда IT дунёсининг энг керакли ва актуал фанлари ўқитилади.

Қолаверса, бугунги кунда IT-Парк қошидаги IT-марказ ва IT-академияларда ҳар бир хоҳловчи юртимиз учун ҳаттоки бегона бўлган киберспорт ва мобил робототехникани ўз ичига олган 10 дан ортиқ йўналишларда таълим олишлари мумкин. IT-Парк эса Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида ўз филиалларини очади.

Бироз олдинга илгарилаган ҳолда айтишимиз мумкинки, IT-Парк Ўзбекистон пойтахтида 6 гектар ерни қамраб олади ва у ерда қуйидагиларни ўз ичига олган бинолар комплекси қад ростлайди: IT-офислар, IT-отел, IT-лаборатория, коворкинг марказлари, анжуман заллари ва ҳаттоки IT-университет.

IT-Парк очилиши шарофати билан ташкил қилинаётган онлайн марафонга келадиган бўлсак, ушбу мазмунли кунда меҳмонлар бизнинг муваффақиятли IT тадбиркор ва фрилансерлардан ташкил топган ҳурматли спикерларимизни кўришлари ва тинглашлари, ахборот технологиялари дунёсининг актуал ва долзарб мавзулари бўйича суҳбатлашишлари ва муҳокама қилишлари, ўзларига қизиқ бўлган саволларни беришлари ҳамда қизиқарли жавоблар олишлари мумкин бўлади.

Онлайн марафоннинг спикерлари:

  • IT-Парк директори – Фарҳод Ибрагимов;
  • Google катта инженер дастурчиси – Нодир Тўрақулов;
  • IT-марказлар директори – Нодир Алибеков;
  • Ўзбекистон венчур инвестициялари ассосиацияси раиси – Дилшод Зуфаров;
  • Технологик тадбиркорлик ва венчур фондини ривожлантириш бўйича компания ҳамда Startech.vc, Startupbootcamp Russia венчур фонди ва Хитойдаги рус акселератори ҳамасосчиси – В. Здоренко (Россия)
  • Vronica компанияси асосчиси, Gamedev Goethe инкубатори раҳбари – А.Салихов ва бошқалар.

Онлайн марафон ҳар бири муайян вақтда ўтказилувчи ва бир қанча тақдимот ва мавзуларни ўз ичига олган икки блокка бўлинган.

1-блок – «IT таълим» (14:15-15:40);

2-блок – «Ўзбекистон стартаплари» (15:40-18:30).

Онлайн марафон 2020 йилнинг 24 июл санасида, 14:00 дан 18:00 га қадар IT Паркʼнинг Youtubeдаги каналида жонли эфирда бўлиб ўтади. Барча хоҳловчилар унда иштирок этиши мумкин, рўйхатдан ўтишнинг ўзи кифоя.

Ёутубе канали: https://www.youtube.com/channel/UCZWqg4oxo2PyLGuQifUbeqg

Рўйхатдан ўтиш: https://bit.ly/marathon_uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг