Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг олтита университети АКТ базасида интеллектуал транспорт тизимлари лабораториялари яратилади

Ўзбекистоннинг олтита университети АКТ базасида интеллектуал транспорт тизимлари лабораториялари яратилади

Семинар иштирокчилари.

Фото: «Tuit.uz»

12 февраль куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Европа иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури «Интеллектуал транспорт тизимлари: АКТга асосланган Ўзбекистон учун янги магистратура дастури» лойиҳаси доирасида семинар бошланди.

Семинар доирасида хориж университетлари тажрибалари ўрганилиб, бу соҳада Ўзбекистондаги ҳолат юзасидан дастур координаторлари ва дастурнинг бажарувчи олий таълим муассасалари маълумот берадилар.

Лойиҳа Польша, Австрия, Словакиянинг кўзга кўринган олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган бўлиб, унда Ўзбекистондан олти олий ўқув юрти ва тўртта ноакадемик корхона қатнашмоқда.

Лойиҳанинг асосий вазифалари:

  • Интеллектуал транспорт тизими (ИТТ) бўйича янги магистратура дастурини ишлаб чиқиш.
  • Ўзбекистон университетларининг ИТТ бўйича салоҳиятини ошириш.
  • Ўзбекистоннинг олтита университети АКТ базасида ИТТ лабораторияларини яратиш.
  • Университетлар ва жамоат ташкилотлари /муассасалари/ корхоналари ўртасида алоқаларни ўрнатиш.

Лойиҳадан кутилаётган асосий натижалар:

  • Ўзбекистон олий ўқув юртлари учун ИТТ соҳасида янги магистратура дастурини яратиш.
  • Ўзбекистон университетлари учун Европа Иттифоқи стандартларига жавоб берадиган 12 та курсдан иборат фанлар ўқув мажмуасини ишлаб чиқиш.
  • ИТТ соҳасида тажрибалар ўтказиш учун зарур замонавий воситалар билан жиҳозланган олтита ўқув-тажриба лабораторияларини очиш.

Семинарда Польшанинг Гданьск технологиялар университети, Австриянинг Alpen-Adria Klagenfurt университети, Словакиянинг Жилина университетидан ҳамда Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларидан 40 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар иштирок этишяпти. Семинар ўз ишини давом эттирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг