Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбектелеком» АК олий таълим муассасалари учун 50 фоизгача имтиёзли нархларда интернет тарифи ишлаб чиқди

«Ўзбектелеком» АК олий таълим муассасалари учун 50 фоизгача имтиёзли нархларда интернет тарифи ишлаб чиқди

Фото: «Sputnik»

Олий таълим муассасалари учун «Ўзбектелеком» АК томонидан 50 фоизгача имтиёзли нархлар асосида ҳамда чекланмаган трафикли интернет тариф режалари ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизматига таяниб «kun.uz» хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2909-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ана шундай махсус интернет тармоғи хизматлари жорий этилмоқда. Ушбу келишув Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўртасида имзоланган қўшма қарорга асосан бажариляпти.

«Интернет тармоғи учун ишлаб чиқилган тариф профессор-ўқитувчилар ва талабаларга ўқув жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишида янада кенгроқ имконият беради», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг