Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбектелеком» АК: Ўзбекистонда телефон рақамлари 2018 йил мобайнида тўққиз хонали тизимга ўтказилади

«Ўзбектелеком» АК: Ўзбекистонда телефон рақамлари 2018 йил мобайнида тўққиз хонали тизимга ўтказилади

Фото: «Ўзбектелеком»

Ўзбекистоннинг тўққиз хонали нумерация тизимига ўтиши ҳақидаги маълумотлар интернет нашрларда кенг тарқалди. «Ўзбектелеком» компанияси ўзининг «Facebook»даги саҳифасида бу маълумотларга изоҳ берди.

Мамлакатимизда тўққиз хонали нумерация тизимига ўтиш қарори Халқаро телекоммуникация иттифоқининг тавсияси ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқлари нумерация тизими ва режаси тўғрисида»ги ҳужжат талаблари асосида қабул қилинди.

2018 йил мобайнида телефон рақамлари иккита қўшимча рақамга узаяди ва аввал одатда терилмаган ҳудуд коди қўшиб терилади. Шу тарзда шаҳарлараро телефон рақамларини териш жараёни соддалашади.

Мобиль рақамга қўнғироқ қилиш учун ҳам абонентнинг телефонига код қўшилиб терилади.

Етти хонали рақамдан тўққиз хоналисига ўтиш – бу вақт талаби.  Бу мобиль операторларда рақам диапазони деярли тугагани, алоқа хизматларига эса талаб кун сайин ортиб бораётгани билан изоҳланади.

Таъкидлаш жоизки, бир неча йил аввал фавқулодда шошилинч хизматлар рақамлари комбинацияси юқоридаги ҳужжат доирасида ўзгарган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг