Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбектелеком» раҳбарияти миллий мессенжер яратиш жараёнини музлатиб қўйди

«Ўзбектелеком» раҳбарияти миллий мессенжер яратиш жараёнини музлатиб қўйди

Фото: «Spot»

«Ўзбектелеком»нинг янги раҳбарияти «UzPhone» миллий мессенжерини ишлаб чиқиш жараёнини музлатиб қўйди. Бу ҳақда февраль ойи охиридаги компания бош директори этиб тайинланган Фарҳод Рўзиев маълум қилди, деб хабар беради «Spot».

2017 йил охирида «Ўзбектелеком»нинг «Ахборот тизимлари» филиали «UzPhone» миллий мессенжерини яратишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ўша вақтда яратилажак янги сервис ўзининг дунёга машҳур муқобилларидан фарқли ўлароқ кам траффик сарфлаши маълум қилинганди.

Сервис «Smart-TV» ва IP-телефония билан интеграциялашади. Компания серверлари 1 миллион кишига хизмат кўрсатиш имкониятига эга.

Рўзиевнинг айтишича, «Ўзбектелеком» биринчи навбатда телекоммуникация компанияси ҳисобланади ва инфратузилма, интернет ва алоқанинг ривожланиши борасидаги муаммолларни ҳал этиши керак. Шу сабабли мессенжер устида олиб борилган ишлар тўхтатилган.

«Мен телекоммуникация операторлари томонидан яратилган дунёдаги бирорта муваффақиятли мессенжерни билмайман. Бу бошқа нарса. Биз шу турдаги муқобил сервислар билан қандай қилиб мувафаққиятли рақобатлашишни билмаймиз», — дейди Фарҳод Рўзиев.

Бундан ташқари «Ахборот тизимлари» филиалининг саҳифаси «Ўзбектелеком»нинг асосий сайтига йўналтирилмоқда. Шунингдек, унинг тузилмаси ҳам ўзгарган — эндиликда филиал эмас, балки Муҳиддин Иброҳимов бошчилик қилаётган марказ ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг