Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбектелеком» Россиянинг энг йирик онлайн-кинотеатри билан ҳамкорликни йўлга қўяди

«Ўзбектелеком» Россиянинг энг йирик онлайн-кинотеатри билан ҳамкорликни йўлга қўяди

Фото: «Tehnika.expert»

«Ўзбектелеком» компанияси Россиянинг энг йирик онлайн-кинотеатри бўлган «Ivi» компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаштирмоқда, деб хабар қилмоқда «Sputnik».

Бугунги кунда «Ivi» компанияси «Warner Brothers», «Paramount Pictures», «Fox», «Sony Pictures», «NBC Universal», «Disney», «BBC», «Мосфильм», «Базелевс», «Централ Партнершип» каби кўплаб Россия ва халқаро контент яратувчилари маҳсулотини онлайн намойиш қилиш ҳуқуқига эгадир.

«Биз Россия бозорининг етакчиси бўлган «Ivi» ва бошқа хорижий компаниялар билан музокаралар олиб бормоқдамиз. Яқин бир неча ой, узоғи билан ярим йил ичида ижтимоий тарифларни ишга туширамиз. Улар нафақат интернетга уланиш, балки IPTV ва хорижий компаниялар контентига тўлов орқали уланиш имконини беради», — деган «Ўзбектелеком» АКнинг маркетинг ва савдо бўйича директори Евгений Вишневский.

Вишневский айтишига қараганда, хорижий контент яратувчилар нафақат Ўзбекистон бозорига ўз маҳсулотларини олиб чиқиш, балки маҳаллий кино студиялар билан уларнинг маҳсулотларини ўзларининг саҳифаларида жойлаштириш борасида ҳам ҳамкорлик қилишни режалаштиришган.

«Ўзбектелеком» етти йилдан буён мамлакатда IРТV хизматини кўрсатиб келади. IРТV – замонавий телевидение стандарти бўлиб, у кўрсатувларни исталган вақтда томоша қилиш, тўхтатиб қўйиб кейин томошани давом эттириш, ёзиб олиш, турли фильм ва сериалларга буюртмалар бериш каби имкониятлар тақдим этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг