Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«ЎзМобайл» Навоий аэропорти ҳудудини 3G/4G алоқаси билан таъминлади

«ЎзМобайл» Навоий аэропорти ҳудудини 3G/4G алоқаси билан таъминлади

Фото: «Mitc.uz»

Халқаро аэропортларда саёҳатчиларни биринчи навбатда, ишончли алоқа ва юқори тезликдаги интернет қизиқтирмоқда. «Ўзбектелеком» АК «ЎзМобайл» филиали томонидан «Навоий» халқаро аэропортида 3G/4G технологиясидан фойдаланган ҳолда база станцияларни ўрнатиш ва созлаш ишлари якунланди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Халқаро аэропортнинг терминали ҳудудида йўловчилар, ходимлар ва кутиб олувчилар сифатли алоқа ва юқори тезликдаги интернетдан фойдаланишлари учун Qcell (Lamp Site) технологияси бўйича қўшимча махсус қурилмалар ўрнатилди.

Бу вақтгача мазкур аэропорт ҳудудида UZMOBILE GSM тармоғининг бундай сифатли қопламаси мавжуд эмас эди.

«Ўзбектелеком» АК «ЎзМобайл» филиали мазкур ҳафтада, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида (Қўнғирот тумани, Равшан ҳудудида) ва Тошкент вилояти (Ўртачирчиқ тумани, Қорасув шаҳарчаси)да база стансиялари ўрнатди.

Антенна-мачта иншоотлари ва замонавий янги қурилмаларнинг ишга туширилиши билан ҳудудда алоқа сифати ва қоплаш зонаси яхшиланади ҳамда барча стандартларга мувофиқлаштирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг