Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Параноиклар орзуси. HP веб-камерани ёпиб қўйиш мумкин бўлган «парда»ли ноутбукларни тақдим этди

Параноиклар орзуси. HP веб-камерани ёпиб қўйиш мумкин бўлган «парда»ли ноутбукларни тақдим этди

Ноутбукнинг веб-камерасини махсус «парда» ёрдамида ёпиш мумкин.

Фото: «NV.ua»

HP компанияси янги «EliteBooks» ноутбуклар сериясини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Ушбу ноутбукнинг веб-камераси махсус «парда» ёрдамида ёпилиши мумкин, бу эса фойдаланувчиларга ўзгалар кузатувидан ҳоли бўлишни таъминлайди, деб хабар қилди «NV.ua».

Аммо сенсорли экранга эга модификация қилинган моделларида «парда» бўлмайди. HPнинг таъкидлашича, сенсорли экраннинг ҳошияси кўп жойни эгаллаб қўйганлиги сабаб фойдаланувчилар веб-камерани беркитишнинг бошқа усулини топишга мажбурдирлар.

14 дюймли «EliteBooks 840» вариантида «парда»дан ташқари «AMD RX540» дискрет графикаси ҳам мавжуд. Авваллари бу каби қўшимча фақатгина 15 дюймли «EliteBooks 850» версияларида мавжуд бўларди. Эски процессорлар ўрнига «Intel Core»нинг 8-авлоди келди, экранлар анча ёрқинлашди.

Бунга қадар «Lenovo» компанияси ҳам ўзининг «ThinkPad» компютерлари веб-камерасини қопқоқлари билан чиқарган эди. Бироқ барча ноутбуклар тармоғида бу турдаги қопқоқлар ҳамон камёблигича қолмоқда.

Ноутбукнинг веб-камерасини ёпиб қўйиш одати Американинг Марказий разведка бошқармаси агенти Эдвард Сноуден ҳақида филм чиққанидан сўнг оммалашган. Собиқ МРБчининг таъкидлашича, агентлар махсус дастурлар ёрдамида веб-камералар орқали одамларни кузатиши мумкин экан.

«EliteBooks»нинг учта модели жорий йилнинг февралида 1029 доллардан сотувга чиқади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг