Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойда одам ташишга мўлжалланган дунёдаги энг катта дрон яратилади

Хитойда одам ташишга мўлжалланган дунёдаги энг катта дрон яратилади

Фото: «NV.ua»

Пекин авиация ва космонавтика университети муҳандислари бир тоннагача юкни кўтарган ҳолда 1500 километр масофани босиб ўтишга қодир учувчисиз бошқариладиган қурилмани яратмоқда. Мазкур қурилма фуқаролик дронлари орасида энг йирик техникага айланади, деб хабар берди «NV.ua».

Компания муҳандисларининг сўзларига қараганда, ҳалигача ўз номига эга бўлмаган учувчисиз бошқариладиган қурилма тўққизтагача йўловчини ташишга қодир бўлади. Унинг қанотлари кенглиги 19,6 метрни, тезлиги эса соатига 360 километрни ташкил этади.

Ҳаво кемасига иккита двигатель ўрнатилади ҳамда унинг ичидаги кенглик 16 метр кубни ташкил этади. 2020 йилга бориб ҳаво кемасини синовдан ўтказиш бошланади.

«Синовлар муваффақиятли ўтса, 2025 йилга бориб мазкур учувчисиз бошқариладиган қурилмаларни оммавий равишда ишлаб чиқариш бошланади», — дейди «Beihang» компаниясининг технологик дизайнери Чжан Шоу.

Яқин орада компания «Alibaba Group» савдо компания томонидан назорат қилинувчи «Sainiao» логистика корхонаси билан ҳаво кемаларини такомиллаштириш ва сотиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзолайди.

Ҳозирги кунда дунёдаги энг катта учувчисиз бошқариладиган қурилма «Northrop Grumman RQ-4 Global Hawk» ҳисобланади. Разведкачи самолёт 15 тоннагача юкни таший олади, қанотлари кенглиги эса 39,9 метрга тенг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг