Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

OnePlus телевизорлари пультсиз бошқарилади

OnePlus телевизорлари пультсиз бошқарилади

Фото: «Techtoday.in.ua»

Яқин келажакда телевизорни бошқариш учун пультга ҳожат қолмайди. OnePlus компанияси овозли бошқариладиган илк телевизорни оммага намойиш этишга тайёрланмоқда.

Компания ушбу инновацияни саноатга олиб кирмоқчи. Телевизор сунъий интеллект билан жиҳозланади ва уни бошқариш учун пульт зарур бўлмайди.

Компания раҳбари Лю Цзохунинг айтишича, охирги 20 йилда телевизор бозорида ҳеч қандай принципиал янгилик бўлмаган. Шу боис компания пультдан фойдаланиш каби анъанадан воз кечмоқчи. OnePlus телевизорида канал алмаштириш учун оғзаки буйруқ кифоя бўлади.

Цзоху шунингдек яқин орада автомобил бозорига ҳам чиқиш нияти борлигини билдирган. Аммо OnePlus автомобил ишлаб чиқармайди, балки автозаводлар билан ҳамкорлик қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг