Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон рақамлаштириш ва электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича #GBC халқаро форумида қатнашмоқда

Ўзбекистон рақамлаштириш ва электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича #GBC халқаро форумида қатнашмоқда

Фото: Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази

28-29 апрель кунлари Беларуcь пойтахти Минск шаҳрида Беларусь Республикаси Президенти ҳузуридаги Оператив-таҳлил маркази, Беларусь Республикаси Трафик алмашиш миллий маркази ва Электрон хизматлар миллий маркази томонидан ташкил этилган #GBC (Давлат. Бизнес. Фуқаролар) Халқаро форуми ўтказилмоқда.

Форумдан мақсад ­­­— электрон ҳукумат ғояларини оммалаштириш, илғор тажрибаларни алмашиш, идоралараро ҳамкорлик ва ўзаро алоқаларни ривожлантириш, тармоқлар ва иқтисодиётнинг функционал соҳаларини рақамли ўзгартириш учун толерант муҳитни яратишдир.

Форумда рақамли келажак ҳолати, ривожланиши ва истиқболлари муҳокама қилинмоқда, барча мулоқотлар рақамли муҳитда амалга ошяпти.

Видеоконференция шаклидаги форум ишида Ўзбекистон Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази вакиллари қатнашишмоқда. Марказлашган маълумотлар базалари ва ахборот тизимларини ривожлантириш бўлими бошлиғи Герман Стимбан «Ягона идентификация тизими v 2.0. Янги имкониятлар» мавзусида чиқиш қилди. У қатнашчиларни электрон ҳукуматнинг Ягона идентификация тизими, унинг бугунги ҳолати ва келгусида ривожлантирилиши бўйича режалар билан таништирди.

Форум давомида Беларусь, Қозоғистон, Латвия, Молдова ва Россиянинг рақамлаштириш ва электрон ҳукуматни ривожлантириш тажрибалари бўйича тақдимотлар қилинди, бу кўникмалар Ўзбекистонда электрон ҳукумат лойиҳаларини амалга оширишда инобатга олинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг