Қашқадарё вилоятида яна бир Рақамли технологиялар ўқув маркази ташкил этилди
Ёшларнинг ижодий-интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларни компьютер технологиялари ҳамда дастурлаш соҳасида билим ва кўникмаларини ошириш, ахборот технологиялари соҳасида етук мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида республика бўйлаб Рақамли технологиялар ўқув марказлари босқичма-босқич барпо этилмоқда.
Мазкур ўқув марказларидан яна бири Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида ўз иш фаолиятини бошлади. Ушбу ўқув марказ Қашқадарё вилоятида ташкил этилган ўнинчи ўқув маркази ҳисобланади.
Рақамли технологиялар ўқув маркази очилиш маросимида Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси, Деҳқонобод тумани ҳокимлиги, кенг жамоат вакиллари ҳамда шаҳар ёшлари иштирок этишди.
Мазкур марказда аҳоли ва ёшларнинг ҳамда давлат бошқарув органлари ходимларининг ахборот технологиялари йўналишида билим ва кўникмаларини оширишлари учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар яратилган.
Келгусида шаҳар ёшлари ушбу ўқув марказида компьютер саводхонлиги, дастурлаш, робототехника, интернетдан фойдаланиш ҳамда бошқа бир қатор йўналишларда ўз билимларини оширадилар. Шунингдек уларни ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида инновацион ишланмаларни яратиш, start-ap лойиҳаларини ишлаб чиқишга жалб этиш учун мўлжалланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter