Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қайси смартфонда мобил интернет энг тез ишлайди?

Қайси смартфонда мобил интернет энг тез ишлайди?

Фото: «Top10x.ru»

«Ookla» сервиси мобил интернети энг тез ишловчи смартфонларни аниқлади, дея хабар бермоқда «Astera.ru». «Speedtest» натижаларига кўра, «Samsung» компаниясининг «Galaxy S9» ва «S9+» флагманларида интернет асосий рақобатчиси — «iPhone X» дагидан 37 фоиз тезроқ ишлайди.

Сервис маълумотларига кўра, шунингдек, корейс флагманлари мобил интернет тезлиги бўйича «Pixel 2»ни 17 фоизга, «Galaxy S7»ни 38 фоизга ортда қолдирган. Эслатиб ўтамиз, бу натижалар фақат «Snapdragon 845» процессорларида ишловчи смартфонлар учун тааллуқли.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг