Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонлик Фахриддин Пирлепесов қандай қилиб АҚШга бориб қолган?

Қорақалпоғистонлик Фахриддин Пирлепесов қандай қилиб АҚШга бориб қолган?

Пирлепесов Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида туғилган.

Фото: «kruz.uz»

АҚШда ишлаётган, асли Хўжайли туманидан бўлган ҳамюртимиз Фахриддин Пирлепесов Қорақалпоқ давлат университетига таклиф қилинганлиги ҳақида аввал хабар бериб ўтган эдик,-  деб ёзади kruz.uz.

Фахриддин Пирлепесов Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида туғилган. 1989-1994 йиллар давомида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти физика-математика факультетининг «Физика ва астрономия фани ўқитувчиси» таълим йўналишида, 1996-1998 йиллари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ядро институтида аспирантурада ўқиган.

Фахриддин 2005 йили ўзининг кўп йиллик илмий ишлари натижасида «PHD» илмий даражасига эришди.

Ўз устида тинимсиз ишлаб, инглиз тилини мукаммал даражада ўзлаштиради ва 1998 йили АҚШдаги Техас университетининг Физика факультетига ишга чақирилди.

У 2005 йили ўзининг кўп йиллик илмий ишлари натижасида «PHD» илмий даражасига эришди. Шундан кейин у Техас университети неврология факультетининг «TRAVEL» мукофотига сазовор бўлди. Шунингдек, Тиббиётдаги физикларнинг Америка ассоциацияси, «Sigma Xi», илмий кузатиш Америка физиклари уюшмаси, Америка статистика ассоциациясининг аъзоси ҳисобланади, дея хабар беради karsu.uz.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг