Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистон президенти: Олмаота ва Остона шаҳарларида фақатгина электромобиллар қатнайди

Қозоғистон президенти: Олмаота ва Остона шаҳарларида фақатгина электромобиллар қатнайди

Қозоғистон президенти буни Олмаота шаҳри ҳокими Бауржон Байбек билан бўлиб ўтган учрашувда айтиб ўтди.

Фото: «ITC.ua»

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатнинг энг йирик шаҳарлари — Олмаота ва Остонада фақатгина электромобиллар ҳаракатланиши режалаштирилаётгани ҳақида маълум қилди, деб хабар берди «ITC.ua».

Қозоғистон президенти буни Олмаота шаҳри ҳокими Бауржон Байбек билан бўлиб ўтган учрашувда айтиб ўтди.

Гап Олмаота экологиясини яхшилаш борасида сўз кетганида, Нурсултон Назарбоев шундай деди: «Биз газлаштириш йўналишида ишлашни давом эттириб, электр станцияларини, хусусий турар-жойларни, жамоат транспорти ва хусусий автотранспорт воситаларини газга ўтказишимиз керак. Келажакда эса Олмаота ва Остонани фақатгина электромобиллар ҳаракатланадиган шаҳарга айлантиришимиз лозим».

Шаҳар айнан қанча муддат ичида электромобилларга ўтказилиши кераклиги ҳақида аниқ саналар айтилмади. Умуман олганда, бунинг иложи бор, чунки Хитойнинг 12 миллион аҳолига эга Шенчжен шаҳри ўзининг 16 мингдан ортиқ жамоат автобуслар тизимини электробусларга ўтказишга улгурди.

1,7 миллион аҳолига эга Қозоғистоннинг йирик шаҳри экологиясини яхшилаш мақсадида ҳокимият бир қатор саноат корхоналарини шаҳардан ташқарига кўчириш ниятида, шунингдек, Катта Олмаота ҳалқа йўлини қуриш режалаштирилган. Ушбу лойиҳаларга 1,5 миллиард доллар инвестиция киритилган бўлиб, шаҳарда қатнайдиган автомобиллар ҳажмини 10 фоизга ёки кунига 40—60 тага камайтиришга ёрдам беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг